Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Март/2023   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Стокгольм шаҳрида ХМТ бюроси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

СТОКГОЛЬМ, 28 март. /“Дунё” АА/. Кеча Ўзбекистоннинг Швеция Қироллигидаги муваққат ишлар вакили Нодир Ганиев Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Бюроси директори Ольга Кулаева билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Мулоқот чоғида сўнгги йилларда Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга чек қўйиш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш, муносиб иш шароитларини яратиш ва гендер тенглигини таъминлаш соҳаларида эришилган муҳим ютуқлар юзасидан фикр алмашилди.

Хорижий томонга мамлакатимиз Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар, хусусан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик соҳаларида ҳамда 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдуми тўғрисида маълумот берилди.

Музокаралар якунида 2023 йил 17-21 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Камбағилликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси ва Иш берувчилар конфедерацияси делегациянинг Швецияга ташрифини биргаликда юқори савияда ташкил этишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Афғонистонда тинчликнинг таъминланиши м...

Испания пойтахтида испан ишбилармонлари, эксперт-таҳлил доиралари ва оммавий ахборот восит...

Сеулда Евроосиё туркшунослик институти д...

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасида Евроосиё туркшунослик институти директори О ...

Ўзбекистон салоҳияти Озарбайжонда ўткази...

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси дипломатлари «Туризм ва миллий таомларни ривожлан...

Сўнгги янгиликлар