Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

04/Август/2022   ТИВ янгиликлари

Стокгольмда Ўзбекистон элчихонаси очилади

ТОШКEНТ, 4 август. /“Дунё” АА/. Кеча Ўзбекистоннинг Швециядаги янги элчихонасининг биринчи дипломати Стокгольмга етиб борди, деб хабар бермоқда “Дунё” мухбири.


Дипломатик миссия маслаҳатчиси лавозимига тайинланган Нодир Ғаниев Ўзбекистон Республикасининг Швеция Қироллигидаги Муваққат ишлар вакили вазифасини бажаради.

У Фарғона шаҳрида туғилган, 50 ёшда. 1993 йил Тошкент давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филолог-шарқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, марказий аппаратда ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаган.

Швецияга жўнаб кетишдан олдин у Ташқи ишлар вазирлигининг Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Инглиз, араб, рус ва француз тилларини билади.

Эслатиб ўтамиз, Стокгольмдаги дипломатик ваколатхона Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги 36-элчихонаси бўлади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ва Фин...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги да...

Тошкентда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги С...

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон билан АҚШ ўртасида Стратегик шериклик мулоқотининг биринч...

Тошкентда Ўзбекистон-АҚШ музокаралари бо...

Бугун эрталаб Тошкентда Ўзбекистон-Америка музокаралари бошланди. Унда иштирок этиш учун А...

Сўнгги янгиликлар