Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

11/Август/2022   Маданият

Сурхондарё театри жамоаси томонидан Тожикистонда намойиш этилган саҳна асари томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди

ДУШАНБЕ, 11 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси кўмагида Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Илҳом Сафаров бошчилигидаги Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри жамоасининг Тожикистонга ижодий сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Сафар давомида Душанбе шаҳрида жойлашган Тожикистон Ёшлар театрида ушбу жамоа санъаткорларининг саҳналаштирилган “Муҳаббатим – қисматим менинг” спектакли намойиш этилди.

200 нафардан зиёд томошабинлар ҳукмига ҳавола этилган, оилавий муносабатлар ва фарзандлар тарбияси тўғрисида ҳикоя қилувчи ушбу спектакль театр ижодкорлари томонидан маҳорат билан ижро этилгани боис томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди.

Мавзуга оид

Ўмонда ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсу...

Ўзбекистоннинг Ўмондаги элчихонасида юртимиз ҳунармандлари томонидан яратилган ҳунармандч...

«Илҳақ» бадиий фильми «Листапад» халқаро...

Беларусда бўлиб ўтган «Листапад» халқаро Минск кинофестивалида Ўзбекистон кинематография ...

Ўзбекистон Маданият вазирлиги "Янги Ўзбе...

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" қў...

Сўнгги янгиликлар