Uz / Ўз Ru En

Toshkent

25/Июль/2021   Президент

Сурхондарё вилоятида қуввати 1500-1600 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси бунёд этилади


ТОШКЕНТ, 25 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти «Сурхондарё вилоятида қуввати 1500-1600 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси қурилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қарорда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ва «Stone City Energi» компанияси (Нидерландия)  ўртасида 2020 йил 26 сентябрда 1,2 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган Сурхондарё вилоятида қуввати 1500-1 600 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳасини тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга ошириш бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш  вазифалари тасадиқланди.

Унга кўра,  инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида хорижий инвестор томонидан «SCE Quvvat» МЧЖ –Лойиҳа компанияси  ташкил этилди.

Қарорга кўра, Инвестор ва Лойиҳа компанияси Сурхондарё вилоятида қуввати 1 500-1 600 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини лойиҳалаштиради, молиялаштиради, қуради ва 25 йил давомида эксплуатация қилади.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича жами 1,2 миллиард АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилади.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 22 апрелда имзоланган Инвестиция лойиҳаси доирасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ, Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 30 миллион АҚШ доллари миқдорида банк кафолатини тақдим этади.

Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тимсолида ягона харидорга сотиш мажбуриятини олади.

 Ҳужжатга кўра, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим шартларига кўра,  25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга оширади.

Бундан ташқари, қарорда Ўзбекистон Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасидаги имзоланган Инвестиция битими тасдиқланиши кўзда тутилган.

Инвестиция битими унда кўрсатилган шартларга мувофиқ кучга киради.

Қарор билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар натижасида Инвестиция лойиҳаси доирасида имзоланган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқулланди.

Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга:

-ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг чет эл валютасида тасдиқланган, тикланадиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз банк кафолатини тақдим этишга;

-инвестиция лойиҳаси эҳтиёжи учун табиий газ етказиб берувчи сифатида иштирок этишга;

-Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ уларнинг амал қилиш муддати давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган электр энергияси нархларини, истисно тариқасида, чет эл валютасига боғлаган ҳолда белгилашга рухсат берилмоқда.

Ҳужжатга мувофиқ, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, истисно тариқасида, қуйидаги ҳуқуқлар берилмоқда:

-тўланиши лозим бўлган барча солиқлар ва йиғимлар амалга оширилган ҳолда мувофиқ кредит маблағлари сарфини назорат қилиш, чет эл валютасидаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақларини очиш ҳамда республикада очилган банк ҳисобварақларидан хорижда очилган банк ҳисобварақларига Инвестиция лойиҳаси доирасида олинган кредитларни қайтариш мақсадида пул маблағларини ўтказиш;

-Ўзбекистон Республикасининг ташқарисидаги хорижий пудратчиларга, етказиб берувчиларга ёки хорижий кредиторларга тўловларни тўғридан-тўғри чет элдаги банк ҳисобварақларидан амалга ошириш.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартларга мос келадиган ер участкаси ажратиб беради.

Мавзуга оид

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбе...

Айни дақиқаларда барчамиз яна бир тарихий воқеа, яъни истиқлолимизнинг шонли санасига бағи...

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари ...

Кўксаройда Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг тор доирадаги музокараси бўлиб ўтди...

Сўнгги янгиликлар