Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Июнь/2020   Илм-фан

Сурхондарёда Имом Термизий номидаги ўрта махсус ислом билим юрти ташкил этилди


ТЕРМИЗ, 9 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғидаги топшириқлар ижроси юзасидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида «Имом Термизий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Дин ишлари бўйича қўмита мансига асосланиб.

Таълим муассасаси 2020 йил 8 июнь куни 24-сон билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Таълим муассасаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим маскани бўлиб, унда ўрта махсус диний маълумотли ислом шариати ва ҳадис илмлари мутахассислари, имом-хатиблар тайёрланади.

Мазкур таълим муассасасига 2020-2021 ўқув йили учун қабулни имтиҳонлар асосида амалга ошириш режалаштирилган.

Таълим муассасасига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролар қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари ўтказишнинг тасдиқланган тартиби ва қабул жараёнларига оид маълумотлар Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайтлари орқали бериб борилади.

Айни пайтда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус диний таълим муассасалари сони 10 тага етди.

Мавзуга оид

Тошкент давлат шарқшунослик университет...

Тошкент давлат шарқшунослик университетига туркиялик мутахассислар педагогик фаолият учун...

Ўзбекистонда 2019-2020 ўқув йили расман ...

Ўзбекистонда 2019-2020 ўқув йили расман якунланди. Ушбу ўқув йилида мамлакатимизда 9 минг ...

Мактабгача таълимда давлат ва нодавлат с...

Халқаро конференция 2020 йилнинг 13 май куни соат 14:00да бошланади....

Сўнгги янгиликлар