Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Август/2020   Иқтисодиёт

Сурхондарёдан Афғонистон ва Покистонга 41 миллион АҚШ долларлик дуккакли экинлар экспорт қилинди


ТЕРМИЗ, 3 август. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали вилоятдан жами 29,4 миллион АҚШ долларлик 20 минг тоннадан ортиқ ловия маҳсулотлари хорижга экспорт қилинган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят божхона бошқармаси манбасига асосланиб.

Экспорт қилинган ловиянинг асосий харидорлари Покистон ва Афғонистон давлатлари ҳисобланади.

Яна бир жиҳат шундаки, пандемия бошланган даврдан, яъни 2020 йилнинг март ойидан шу кунга қадар Афғонистон ва Покистон давлатларига 24,2  миллион АҚШ долларлик 14,1 минг тонна ловия экспорти амалга оширилган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг ўтган даврида Сурхондарё вилоятидан мазкур икки давлатга 9,4 миллион АҚШ долларлик мош ва 2,2 миллион АҚШ долларлик нўхат маҳсулотлари ҳам сотилди.

Мавзуга оид

«Ўзатом»да «Hyundai Engineering & Constr...

«Ўзатом» агентлигида «Hyundai Engineering & Construction Co., Ltd.» компанияси вакиллари ...

Жанубий Корея билан молиявий, техник ва ...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор ...

Германиянинг тажрибали тўқимачилик компа...

Мамлакатимизнинг Берлиндаги элчихонаси кўмагида жума куни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва...

Сўнгги янгиликлар