Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Сентябрь/2022   Долзарб

Сув тошқинидан жабрланган аҳоли учун инсонпарварлик ёрдами юкланган махсус самолёт Термиздан Покистонга учиб кетди

ТОШКЕНТ, 29 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бугун эрталаб Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан Покистонда содир бўлган ҳалокатли сув тошқинидан жабрланганларга тақдим этилган инсонпарварлик ёрдами юкланган самолёт Термиздан Карачига учиб кетди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.


Ушбу биринчи қўшма инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган самолётларда етказиб берилиши ташкил қилинди.

Инсонпарварлик кўмаги таркиби сув тошқинлари оқибатида ўз бошпаналаридан айрилганлар учун 15 тоннадан ортиқ ҳажмдаги вақтинча яшаш учун мўлжалланган турар-жой модулларидан иборат.

Эслатиб ўтамиз: 1 сентябрь куни Исломобод халқаро аэропортига Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучларининг  Ил-76 самолёти келиб қўнди. Унга Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, Покистон минтақаларида рўй берган сув тошқинидан жабрланганлар учун йўлланган 40 тоннадан ортиқ ҳажмдаги инсонпарварлик ёрдами юкланган эди. Аэропортда юкларни Покистон илм-фан ва технологиялар бўйича федерал вазири Ага Хасан Балоч қабул қилиб олди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири нуфузл...

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-ов...

Исроилдан табрик: Ўзбекистон мадҳиясини ...

Юртдошимиз Гулноза Раҳимова (Исроил) “Дунё” ахборот агентлиги орқали Ўзбекистон Давлат ма...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг раиси...

Ашхобод шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Туркман...

Сўнгги янгиликлар