Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Март/2021   «Дунё» АА репортажи

Тахиатош иссиқлик электр станциясидан фоторепортаж


ТОШКEНТ, 19 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон энергетика вазирлиги ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 17-18 март кунлари журналистлар учун Қорақалпоғистондаги Тахиатош иссиқлик электр станциясига (ИЭС) пресс-тур ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири Замира Азизхонова.

ИЭС мутахассислари маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларига ушбу улкан иншоотда олиб борилаётган кенг кўламли ва ўта масъулиятли ишлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Шуни таъкидлаш керакки, март ойининг бошида электростанцияда иккинчи буғ-газ қурилмаси ишга туширилди ва у тўлиқ қувват - 280 МВтга чиқарилди. Лойиҳа давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Тахиатош ИЭСда  230-280 МВт қувватга эга иккита газ-буғ қурилмаларини қуриш” қарорига мувофиқ амалга оширилди. Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти истеъмолчиларини узликсиз электр энергияси билан таъминлаш, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, ёқилғи ресурсларини тежаш ва улардан самарали фойдаланиш мақсадига қаратилган.

Мавзуга оид

ИТБ Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик ...

Бугун Тошкентда коронавирус пандемияси даврида биринчи марта оффлайн шаклда ўтаётган ИТБни...

Тошкентда Ислом тараққиёт банки Бошқарув...

Бугун Ўзбекистон пойтахтида Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғи...

Токио-2020: Ёзги Паралимпия ўйинларида Ў...

Жорий йил 24 август - 5 сентябрь кунлари Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинлари бўлиб ...

Сўнгги янгиликлар