Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Октабрь/2020   Маданият

Таиландда Ўзбекистон маданияти ва санъатига бағишланган тадбир ўтказилди


БАНГКОК, 19 октябрь. /«Дунё» АА/.  Мамлакатимизнинг Бангкокдаги Бош консулхонаси томонидан Таиланд пойтахтидаги “St.Andrews International School” халқаро мактабида Ўзбекистон куни ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу тадбирни ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон маданияти ва санъатини чет элда кенг тарғиб этиш ва ўзбек тилининг халқаро нуфузини оширишга кўмаклашишдан иборат бўлди.

Тадбирда халқаро мактаб ўқувчилари қоғоздан ўзбек миллий дўпписи намуналарини ясади. Бундан ташқари, Ўзбекистон тарихий обидалари ва давлат байроғи расмларини чизди, ўзбек тилида саломлашишни ўрганди  ва ўзбек миллий рақслари ижроси бўйича сабоқ олди.

 Ўзбекистон куни доирасида мактаб ўқувчилари, уларнинг ота-оналарига мамлакатимизнинг бой маданияти ва туризм салоҳияти ҳақида ҳикоя қилувчи китоб ва журналлар тарқатилди.

Тақдимот давомида иштирокчиларда мамлакатимиз ҳақида ижобий таассуротлар уйғонди. Ўз навбатида, улар Ўзбекистонга саёҳат қилиш ниятида эканини маълум қилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Бадиий академиясида Гаянэ Мат...

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хираяма Халқаро маданият катта залида Гаянэ Матевос...

Россиялик режиссёр Ўзбекистонда фильм су...

Россиялик режиссёр Артём Михалков "Мистер Нокаут" фильмининг ижодий жамоаси билан тасвирг...

Германияда «Ўзбек қовунлари куни» ўтказ...

Бугун ўзбек қовунлари Германия пойтахти ҳамда Бавария, Қуйи Саксония, Баден-Вюртемберг, Га...

Сўнгги янгиликлар