Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Май/2021   Жамият

Таниқли давлат ва жамоат арбоби Рустам Қосимов хотирасига


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Халқаро Ислом академияси ректори, давлат ва жамоат арбоби, таниқли шарқшунос олим Рустам Қосимов оғир касалликдан сўнг вафот этгани ҳақидаги мудҳиш хабар Ташқи ишлар вазирлиги жамоаси томонидан чуқур қайғу билан қарши олинди.  

Рустам Қосимов меҳнат фаолияти давомида турли масъулиятли лавозимларда фаолият юритган. Жумладан, 2009-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ректорлик қилган, мамлакатимиз ташқи сиёсатини илгари суриш, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш ишига салмоқли ҳисса қўшган. Бугунги кунда Р.Қосимовнинг кўплаб шогирдлари Вазирлик, мамлакатимизнинг хориждаги ваколатхоналари, турли халқаро ташкилотларда самарали иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва барча яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда профессионал таълим тизимин...

Шу мавзудаги семинар пойтахтдаги “Wyndham Tashkent” меҳмонхонаси анжуманлар залида ўтди....

Ўзбекистонда ер силкиниши кузатилди...

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўр...

Чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарини л...

Чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарини лойиҳалаштиришда Германия билан ҳамкорлик қилинади....

Сўнгги янгиликлар