Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Апрель/2021   Жамият

«Tashkent Law Spring» форуми доирасида Ўзбекистон ННТлари фаолияти муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 22 апрель. /«Дунё» АА/. «Tashkent Law Spring» II халқаро ҳуқуқий форуми доирасида «Ўзбекистон томонидан фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган кейинги ҳаракатлар» мавзусида «давра суҳбати» ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда иштирокчилар томонидан фуқаролик жамияти институтлари, жумладан, ННТлар ўзгаришларни амалга оширишнинг асосий дастакларидан бири экани, уларга бўлган эҳтиёж ва тайёрликка шубҳа йўқлиги таъкидланди.

2017 – 2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришнинг асосий йўналиши сифатида белгиланган.

Ўзбекистонда қабул қилинган қонунчилик чора-тадбирлари натижасида, ННТлар давлат қурилишида тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб, давлатнинг тўлақонли ҳамкорига айланиб, уларнинг сони изчил суръатлар билан ортиб бормоқда.

Тадбирда ўтган тўрт йил мобайнида ННТлар фаолиятини тубдан яхшилаш, ривожлантириш ва соддалаштириш бўйича ишлар амалга оширилиб, фуқаролик жамияти институтларининг мамлакатимизни демократик янгилаш жараёнидаги ролини оширишни назарда тутувчи еттита норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингани таъкидланди.

Ушбу соҳани ривожлантириш борасидаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида Ўзбекистон Президентининг фармони билан 2021 – 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси, 2021 – 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2021 йилда амалга ошириш “Йўл харитаси” ҳамда 2021 – 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланган.

 Маърузачиларга кўра, охирги тўрт йилда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 1 минг 270 дан ортиқ лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан 117 миллиард сўм миқдордаги маблағлар ажратилди.

«Давра суҳбати» давомида иштирокчилар қонунчиликдаги янгиликлар тўғрисида фикр алмашди. Шунингдек, ННТ фаолиятининг одам савдосига қарши курашда жамоатчилик назорати, меҳнат муҳожирларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш, зўравонликка учраган аёлларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, ННТ фаолиятининг очиқлиги индекси каби йўналишларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлди.

Германия, Словения ва ЕИнинг фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги тажрибаси, ННТларнинг парламент ва ҳукумат билан ҳамкорлиги тартиби тўғрисида тақдимот ўтказилди.

«Давра суҳбати» якунида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда давлат ҳокимияти ва тадбиркорлик тузилмалари билан ННТнинг ижтимоий шерикликка кўмаклашувчи таклифлар ишлаб чиқилди.

Мавзуга оид

Россиядан келтирилган АТГ-01 ускунаси и...

Нафақат инсон ҳаётини, балки унинг онгини ҳам сақлаб қолиш жуда муҳим. Бусиз тўлақонли ҳаё...

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни...

Давлат тилига ҳурмат – Ватанга ҳурмат ифодаси!

Қўшни давлатлардан ўқишни Ўзбекистонга к...

Қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон) олий таълим муассасаларида таҳсил ...

Сўнгги янгиликлар