Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Февраль/2020   Жамият

«Tashkent Law Spring» халқаро форумида Саудия Арабистони делегацияси иштироки масаласи муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 28 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов Саудия Арабистони Қироллигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Хешам Мешаал ал-Сувайлем билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Элчи вазирликка ташрифи чоғида унинг фаолияти билан яқиндан танишди. Жорий йил 23-25 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Tashkent Law Spring» II халқаро юридик форумида Саудия вакилларининг иштироки масаласи муҳокама қилинди.

«Tashkent Law Spring» II халқаро юридик форуми Марказий Осиёда юриспруденция соҳасида ўтказилиши анъанага айланиб бораётган йирик халқаро тадбирдир.

Форум жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида иккинчи бор ўтказилади.

Мавзуга оид

Мустақиллик куни олдидан афв эълон қилин...

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 27 августдаги «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган...

Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби талабал...

Ўзбекистон билан Миср ўртасида муқаддас ислом динининг бағрикенглик тамойиллари, маърифий ...

Миср ОАВ: Ўзбекистонда 2 сентябрь куни Б...

Журналист Фотима Бадавий томонидан ёзилган ушбу сарлавҳа остидаги мақола Мисрнинг “Ал-Хаба...

Сўнгги янгиликлар