Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Май/2020   Иқтисодиёт

Ташқи иқтисодий савдо амалиётлари изчил давом этмоқда


ТОШКЕНТ, 5 май. /«Дунё» АА/. Дунёда давом этаётган пандемия даврида барча давлатлар учун экспорт салоҳиятини ошириш муҳим аҳамият касб этади.  Ўзбекистонда ҳам ташқи иқтисодий фаолият бир зум бўлса-да, тўхтаб қолгани йўқ, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлат божхона қўмитаси томонидан берилган маълумотга кўра, “Тошкент” халқаро аэропорти фаолияти коронавирус пандемияси сабабли вақтинчалик тўхтатилганлигига қарамай “Авиаюклар” божхона постида ишлар авжида.

Жорий йил январь-март ойлари давомида “Авиаюклар” божхона постида 14 минг 495 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 17,6 фоизга кўп.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида 2012 йилда фаолият бошлаган «Afrosiyob parranda» масъулияти чекланган жамиятида тухум, бойитилган омухта ем ва премикслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тез орада ички бозорда ва хорижда ўз харидорларни топди.  Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорга етиштирилган маҳсулотларни экспортга йўналтиришда ҳар томонлама кўмак кўрсатилмоқда.

Корхонада жорий йилнинг биринчи чорагида Самарқандда 12 минг тонна бойитилган, тўлиқ рационли омухта ем ишлаб чиқарилган бўлиб (65 фоиз қувватда), шундан 4 минг тоннаси (1,5 миллион АҚШ доллар) экспортга йўналтирилган.

Шунингдек,  ушбу чоракда 2035,5 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда акциядорлик жамиятлари 2021...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботларнинг хал...

Инвестиция фаолиятини тартибга солишни т...

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда инвестиция фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини тиз...

Ustyurtdagi konlardan qo‘shimcha 300 min...

Gaz qazib olish hajmi 300 ming kubga yetkazildi.

Сўнгги янгиликлар