Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

22/Сентябрь/2021   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

Ташқи ишлар вазири Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги давридаги устувор йўналишлар ва вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди

ТОШКЕНТ, 22 cентябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раислигида Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё халқаро институтида Ўзбекистоннинг 2021-2022-йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) раислигининг устувор йўналишлари ва вазифаларига бағишланган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, эксперт-таҳлил ва илмий-академик ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги даврида ташкилот фаолиятининг турли соҳаларида қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Душанбедаги саммитида ушбу нуфузли ташкилотга 2021-2022 йилларда раислик қилиш Ўзбекистонга ўтиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

"Дунё" АА фотомухбири Анвар Илёсов олган сурат

Мавзуга оид

Ўзбекистон ҳамкорларни гиёҳванд моддалар...

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар гиёҳвандли...

ШҲТга аъзо давлатлар энергетика вазирлар...

Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида 24 июнь куни Тошкентда ШҲТг...

Тошкент шаҳрида ШҲТ анъанавий тиббиёт фо...

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига раислиги доирасида «ШҲТ ...

Сўнгги янгиликлар