Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Октабрь/2022   ТИВ янгиликлари

Ташқи ишлар вазири Таржимонлар бюроси жамоасини Халқаро таржимонлар куни билан табриклади

ТОШКЕНТ, 1 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ташқи ишлар вазирлигида 30 сентябрь — Халқаро таржимонлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Вазирлик Марказий аппарати ва ТИВ ҳузуридаги Таржимонлар бюроси раҳбарияти ва ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов қайд этганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5400-сон Фармони билан ТИВ ҳузурида Таржимонлар бюросининг ташкил этилиши таржима соҳасидаги ишларнинг мутлақо янги босқичга кўтарилишига асос бўлди.

Бюрода хорижий тилларни пухта ва чуқур билувчи ёш ва истиқболли кадрлар жамоаси шакллантирилиб, профессионал дипломат-таржимонлар тайёрлаш юзасидан тизимли ишлар орлиб борилмоқда. Натижада бугунги кунда мазкур муассаса мутахассислари республикамизда ўтказилаётган турли халқаро форум ва семинарлар, музокара ва учрашувлар ҳамда чет эллик меҳмонлар иштирокидаги бошқа муҳим тадбирларларга жалб қилинмоқда.

Жумладан, жорий йил 15-16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити чоғида қўлланилган барча хорижий тиллар бўйича синхрон ва кетма-кет таржима ишларида Бюро ходимлари фаол иштирок этди.

Вазир Бюро жамоасини Халқаро таржимонлар куни билан табриклаб, уларга касбий фаолиятида янгидан-янги муваффақиятлар ва ижодий зафарлар тилади. Шу билан бирга, таржима фаолияти билан чекланиб қолмаслик, ўз билим ва малакаларини юксалтириш йўлида мунтазам ишлаш зарурияти таъкидланди.

Тадбир доирасида Таржимонлар бюросининг ўз хизмат вазифаларини бажаришда жонбозлик ва фаоллик кўрсатган ходимлари тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Европа Иттифоқини...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов “Афғонистон: хавфсизлик ...

Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирла...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча Москва шаҳрида Россия ташқи ишлар ваз...

Ташқи ишлар вазирлигида Франция элчиси б...

Кеча Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Орелия Бушез билан учрашув бўл...

Сўнгги янгиликлар