Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


25/Декабрь/2020   ТИВ янгиликлари

Ташқи ишлар вазири ТИВ ҳузуридаги Таржимонлар бюроси жамоаси билан учрашувда фаолиятни янада тизимли такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар қўйди


ТОШКЕНТ, 25 декабрь. /«Дунё» АА/. Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Таржимонлар бюроси жамоаси билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

ТИВ маълумотига кўра, Таржимонлар бюроси давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  фармонига мувофиқ ташкил этилган.

Вазир ўз нутқида Бюронинг жорий йилдаги фаолияти натижаларига баҳо берди ва келгуси йил учун устувор йўналишларни белгилаб берди.

ТИВ раҳбари дипломатик фаолиятда юқори сифатли таржимани ташкил этиш, расмий тадбирларни таржима билан таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва бошқа расмий ҳужжатлар матнларини юқори даражада таржима қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Хорижий мамлакатларнинг ихтисослашган тузилмалари билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва дипломат-таржимонлар малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳозирги шароитда юқори малакали синхрон таржимонларни тайёрлашнинг зарурияти таъкидланди.

Учрашув якунида Таржимонлар бюроси жамоасига фаолиятини янада тизимли такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар топширилди.

Мавзуга оид

Ар-Риёдда ўтказилган музокараларда Ўзбек...

Кеча Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Ар-Риёд шаҳрига ташрифи давомида Бош вазир ўринбосари...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ Давлат...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Энтони ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун Вьетнамнинг мамлакатимиз...

Сўнгги янгиликлар