Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Май/2020   Долзарб

Ташқи ишлар вазирлиги давлат тили қонун талабларига риоя этиш масаласида холис бўлишга чақирди

ТОШКЕНТ, 19 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда хорижий давлатлар баъзи расмий шахсларининг мамлакатимизда қонунчилик талабларига мувофиқ, жамоатчилик муҳокамасига киритилган давлат тили масаласи бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат юзасидан билдирган фикрларига муносабат билдирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Жумладан, муносабатда шундай дейилади:

“Давлат тилини тартибга солувчи соҳага боғлиқ масалалар давлатнинг мутлақ ички сиёсатига дахлдор бўлиб, ҳар қандай аралашув асло мақбул эмас.

Мамлакатимиз ҳудудида яшовчи барча миллат ва элатлар тилига ҳурмат билан муносабатда бўлиш республика қонунчилигида ўз ифодасини топган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.

Бундан ташқари, 1995 йилда қабул қилинган “Давлат тили тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига биноан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади.

Шунингдек, қонун ўз она тилини ўрганиш ва ундан фойдаланиш, хусусан таълим олиш, давлат ташкилотларига мурожаат қилиш, ҳуқуқий ва бошқа маълумотлардан фойдаланиш ҳамда ишбилармонлик муомаласида ҳеч қандай тўсиқларсиз қўллаш имкониятини кафолатлайди.

Кўплаб мактаб ва олий таълим муассасалари, жумладан, хорижий университетлар филиаллари, маданият марказларида ўқитиш, даврий нашрларни чоп этиш, теле- ва радиодастурлар турли тилларда олиб борилаётгани буни яққол тасдиқлайди.

Шу муносабат билан Ўзбекистонда истиқомат қилувчи бошқа миллатлар ҳолати тўғрисида ташвишларга ҳеч қандай асос йўқ. Гап юқорида зикр қилинган 1995 йилда қабул қилинган қонун ижроси ҳақида кетмоқда”.

Ташқи ишлар вазирлиги муносабати якунида мамлакатимизда давлат тили ҳақидаги қонун талабларига риоя этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш жараёнида холис бўлиш, олдиндан асоссиз хулоса чиқармаслик ва ҳурмат сақланиши сўралади.

Мавзуга оид

Акмал Саидов: Мамлакатимизнинг ҳар бир ф...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, И...

Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳаси...

Туркия кенг сиёсий ва жамоатчилик доиралари вакиллари мамлакатимизнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари...

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ер қими...

Мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ер қимирлаши содир бўлди....

Сўнгги янгиликлар