Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Февраль/2021   Жамият

Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйди


ТОШКЕНТ, 9 февраль. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий  таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда иштирок этиб, аллома ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Буюк бобокалонимиз таваллудининг 580 йиллик тантаналари муносабати билан жорий йил Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари томонидан халқаро академик жамоатчилиги вакиллари билан ҳамкорликда кўплаб тадбирлар, жумладан навоийхонлик кечалари ҳам ташкил этилмоқда.

Мазкур анжуманларда навоийшунос олимлар, илм-маърифат вакиллари, шоирлар, таржимонлар ва мумтоз шеърият ихлосмандлари Навоий ижод гулшанининг жаҳон адабиёти ривожига қўшган улкан ҳиссаси, унинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида фикр билдирмоқда. Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида ушбу мавзуга бағишланган туркум материаллар, видеороликлар эълон қилинмоқда.

Ўзбекистон дипломатлари томонидан халқаро кўламдаги бундай тадбирлар давом эттирилмоқда.

Қуйида «Дунё» АА мухбири Анвар Илёсов томонидан пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонидан тайёрланган фоторепортаж эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

Мавзуга оид

Европа Иттифоқи пандемия шароитида минта...

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан "Дунё" АА мухбирига бе...

Ўзбeкистон аёлларининг сиёсий ҳаётдаги в...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиеев 2021 йил 22 февралда ҳар йили ўтказиладиган асосий с...

Ўзбекистонда Ёшлар ишлари агентлиги ташк...

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (Агентлик) ҳамда унинг Қ...

Сўнгги янгиликлар