Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Апрель/2021   ТИВ янгиликлари

Ташқи ишлар вазирлиги Оҳангарон шаҳридаги 7-махсус мактабга ўқув анжомлари тақдим этди - фоторепортаж


ТОШКЕНТ, 10 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари  кўмагида Оҳангарон шаҳридаги 7-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи  мактабга хайрия кўмаги кўрсатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбирлари Жобир Хўжақулов ва Анвар Илёсов (фото).

Инсонпарварлик кўмагини топшириш маросимида ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эркин Ҳамроев, Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов,  мактаб маъмурияти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ихтисослаштирилган мактаб-интернатга 10 та махсус парта, 2 та компьютер комплекти, 2 та проектор, 2 та электрон доска, 2 та ногиронлик аравачаси, принтер ва китоблар топширилди.

Мазкур хайрия акцияси таълим муассасалари тарбияланувчиларининг мукаммал билим олиши, хавфсизлигини таъминлаш, саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилади.

- Яқинда ташқи ишлар вазирлиги ходимлари мактабимиз аҳволи билан танишган эди, - дейди  мактаб директори Дилбар Мамедова. - Бугун зарур бўлган жиҳозларни бизга тақдим этишди. Ушбу хайрия кўмаги учун жамоамиз ва мактабимиз ўқувчилари, уларнинг ота-оналари номидан вазирлик жамоасига миннатдорлик билдирамиз.

Мавзуга оид

ТИВ ходимлари ишчи гуруҳ таркибида Бухор...

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига сафари давомида маҳаллалар даражасида муаммолар...

Ташқи ишлар вазирлигида иқтисодий диплом...

Кеча Ташқи ишлар вазирлигида «Ташқи сиёсатда иқтисодий дипломатия» мавзусида семинар бўлиб...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги интерне...

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Твиттерда очилган @a_h_kamilov аккаунти Ўзбекистон ...

Сўнгги янгиликлар