Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

14/Октабрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ташқи ишлар вазирлиги Оҳангарон шаҳридаги кам таъминланган оилаларга инсонпарварлик ёрдами тақдим этди


ТОШКЕНТ, 14 октябрь. /«Дунё» АА/. Ташқи ишлар вазирлиги  томонидан кам таъминланган, имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш яхши анъанага айланган. Ушбу вазифалар доирасида вазирлик  Оҳангарон  шаҳри аҳолисига ҳар томонлама кўмак кўрсатиб келмоқда.

Шаҳар маҳаллаларида хайрия акциялари давом эттирилди. Хусусан, вазирлик ходимлари «Ёшлик» маҳалласида бўлиб, имконияти чекланган ва кам таъминланган оилаларга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини етказиб берди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг  Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси томонидан Оҳангарон шаҳридаги кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўтказилган акция доирасида АҚШдаги ватандошларимиз томонидан тақдим этилган замонавий ноутбуклар ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар - 2-гуруҳ ногирони Бахтиёр Шоазимов ва  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабаси Малика Толиховага  топширилди.

Мамлакатимизнинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхона  номидан ногиронлар аравачаси ушбу маҳалла яшаётган Любов Кузнецовага етказилди. Бундан ташқари Олма-отадаги Бош консулхона томонидан тақдим этилган 10 та махсус парта ва стул шаҳардаги 3-мактабга берилди.

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Оҳангарон шаҳри аҳолисини қўллаб-қувватлаш бўйича хайрли тадбирлар, хусусан, ногиронлар, имконияти чекланган юртдошларимизга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, ёшларни таълим олиши учун муносиб шарт-шароит яратишни қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ: Қатор давлатлар билан ул...

Охирги бир неча кун ичида Ўзбекистон ҳудуди орқали 1 минг 982 нафар чет эл фуқаросини эвак...

Ўзбекистон ва Латвия ташқи ишлар вазирла...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Латвия ташқи ишлар вазири Эдгар Ринк...

Ўзбекистон ва Туркманистон Ташқи ишлар в...

Бугун Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликларининг 2021-2022 йилларга мўлжаллан...

Сўнгги янгиликлар