Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Октабрь/2020   Вазирлик янгиликлари

Ташқи ишлар вазирлиги Тезкор штаби Абхазияда қолиб кетган ҳамюртларимизнинг Ватанга қайтарилганини маълум қилди


ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Республика  Ташқи ишлар вазирлиги Тезкор штаби 299 нафар ҳамюртимизнинг Ватанга олиб келинганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги манбасига кўра, Махсус комиссия қарори билан, шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар ва Транспорт вазирликларининг биргаликдаги фаолияти натижасида 2020 йил 28 октябрь куни Абхазияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларининг 299 кишидан иборат иккинчи гуруҳи Сочи (Россия) шаҳридан “Uzbekistan Airways” компанияси чартер рейслари билан қайтарилди.

Аввалроқ, 9 октябрь куни «Ўзбекистон темир йўллари» махсус поездида ёрдамга муҳтож (ҳомиладор аёллар, қариялар, беморлар ва болали аёллар) 19 нафар ҳамюртимиздан иборат биринчи гуруҳ юртимизга олиб келинган эди.

Айни пайтда Ўзбекистон дипломатлари ушбу чегараолди ҳудудида бўлиб, Абхазиядаги ватандошлар билан боғлиқ вазиятни назоратга олган.

Ҳозирги вақтда Россия томони билан Россия Федерацияси ҳудуди орқали Абхазияда қолган Ўзбекистон фуқароларини юртимизга олиб келишни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Шу муносабат билан яқин вақтда Сочи шаҳридан навбатдаги чартер рейсларни амалга ошириш кутилмоқда.

Тезкор штаб ватандошлардан коронавирус инфекцияси пандемияси пайтида бир жойда тўпланиш уларнинг вирус билан касалланиши эҳтимолини кескин оширишини эслатиб ўтади. Бундай ҳолат айниқса қариялар, беморлар, сурункали касаллиги бор фуқаролар учун ниҳоятда хавфлидир.

«Хорижий мамлакатлар ҳудудидаги ватандошларимиздан бир жойда  оммавий тўпланмаслик, барча карантин талабларига қатъий риоя қилиш ва ўзлари ҳамда яқинлари саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз», дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тезкор штаби хабарида.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вази...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ташқи сиёсат маҳкамаси тизимида фаолият юр...

Комил Рашидов ТИВ Шартнома-ҳуқуқ бошқарм...

Бунга қадар Бош вазир маслаҳатчиси – Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ...

Минск шаҳрида Ўзбекистоннинг МДҲдаги раи...

Илҳом Неъматов Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида Ҳамдўстлик иштирокчи мамлакатлари...

Сўнгги янгиликлар