Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

20/Октабрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан хорижий мамлакатларда ўзбек тилига эътибор ва уни ўрганишга қизиқишни кучайтириш борасида қандай ишлар қилинмоқда?


ТОШКЕНТ, 20 октябрь. /«Дунё» АА/. Бу саволга бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида  21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ўтказилган давра суҳбатида жавоб берилди.  

Ташқи ишлар вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Анвар Абдуҳалимов вазирлик  ва мамлакатимиз дипломатия ваколатхоналари томонидан ўзбек тилини тарғиб қилиш, унинг обрўси ва мавқеини ошириш бўйича қилинаётган тизимли ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Маърузачи ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган тарихий санадан ўттиз йил ўтиб бу борада яна бир қутлуғ қадам қўйилганини таъкидлади.  Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йил 21 октябрдаги «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига биноан 21 октябрь санаси юртимизда Ўзбек тили байрами куни, деб эълон қилинди. Ушбу эзгу ғояни она тилимиз фидойилари, бутун халқимиз катта хурсандчилик ва мамнуният билан қарши олди.

Вазирлик ва ташкилотларда давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилди. Улар маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонунга риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича масъул ҳисобланади.

- Ўзбек тили сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларда фаол қўлланиб, турли халқаро анжуман ва конференцияларда баралла янграмоқда. Хорижий мамлакатларда тилимизга эътибор ва уни ўрганишга қизиқиш кучаймоқда, - деди  А.Абдуҳалимов.- Давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузи ошмоқда, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган чет эл фуқаролари учун ўзбек тили дарсликлари ва электрон дастурларни ишлаб чиқиш йўлга қўйилди, ўзбек тилини ўргатиш бўйича махсус курслар ташкил этилмоқда.

Учрашувда  ўзбек тилининг халқаро майдондаги обрў-эътиборини ошириш борасида Ташқи ишлар вазирлиги зиммасига ҳам қатор вазифалар юклатилгани, бу борадаги ишлар кўлами йилдан йилга ортиб бораётгани қайд этилди.

Ушбу вазифалар ижроси доирасида халқаро майдонда ўзбек тили ва адабиётини тарғиб этиш чоралари амалга оширилмоқда. Хусусан, 70 дан ортиқ мамлакатда «Ўзбек тили дўстлари» клублари ташкил этилган. Мазкур клубларда ўзбек тилини ўрганишни хоҳловчи чет элликлар қамраб олинмоқда.

  - Мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ўзбек  тилининг ўрни ва нуфузи тобора ортиб, дунё сари юзланди, – деди Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия  университетининг  кафедра мудири Меҳрибон Абдураҳмонова. -  Албатта, ҳали ўзбек тилининг халқаро мавқеини юксалтириш бўйича жуда кўп ишлар қилиниши керак. Бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтиришимиз, хусусан, ўзбек тилида дипломатик луғатларни яратиш вақти келди, деб ўйлайман.  Бу борада вазирлик ва ЖИДУ яқин ҳамкорликда иш олиб бориши лозим.

Тадбирда, шунингдек, мамлакатимизнинг хориждаги дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари, жумладан, Росссиядаги элчи ва Берларусдаги элчихона маслаҳатчиси ўзбек тилини хорижда, хусусан, ватандошлар орасида кенг тарғиб қилиш, ўзбек тили бўйича курслар фаолиятини кучайтириш борасида ўз таклифларини билдирди.

Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган йўлланган саволларга батафсил жавоб олди.

Жобир Хўжақулов,

Анвар Илёсов (фото),

«Дунё» АА мухбирлари.

Мавзуга оид

Ўзбекистон-Жазоир сиёсий маслаҳатлашувла...

Бугун Ўзбекистон ва Жазоир ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнин...

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ...

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев бугун Япония ...

Ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва икки ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун Литва элчиси (қароргоҳи ...

Сўнгги янгиликлар