Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

16/Октабрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Қорақалпоғистоннинг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларига инсонпарварлик ёрдами тақдим этилди


НУКУС, 16 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги томонидан Қорақалпоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмак бериш мақсадида мамлакатимизнинг Буюк Британия,  Жанубий Корея, Латвия, Беларусь, АҚШдаги элчихоналари, БМТдаги Доимий ваколатхонаси, Нью-Йорк ва Олма-ота шаҳарларидаги Бош консулхоналари билан ҳамкорликда тақдим этилган инсонпарварлик ёрдами Чимбой, Кегейли, Қўнғирот, Тахиатош, Нукус, Мўйноқ, Қораўзак, Қанликўл, Тахтакўпир, Шуманай ва Бўзатов туманларида «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» киритилган, кам таъминланган оилалар ва имконияти чекланган фуқароларга етказиб берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги дипломатия миссиялари кўмагида ташкил этилган навбатдаги хайрия акцияси таркибига 30 та хромбук ва ноутбук, 6 та ногиронлар аравачаси, 3 та компьютер ва принтерлар тўплами, 5 та тикув машинаси, коронавирусни аниқлайдиган 500 та экспресс-тест, 1000 дона тиббий ниқоб ҳамда болаларда витреоретинал (кўз соққасининг ички тузилишларидаги жарроҳлик амалияти) жарроҳлик амалиётини ўтказиш қурилмасидан иборат.

Ёшлар ва хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш бўйича «маҳаллабой» тизими доирасида жорий йил 15 октябрь куни Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари Тахиатош туманида бўлди. Ушбу тумандаги кам таъминланган оилалар бекалари - Машҳура Бегжонова, Салтанат Оллоёрова ва Айдинай Режеповага тикув машинаси,  Аннагул Гурдовага эса ноутбук топширилди.

Қорақалпоқ давлат университетининг 2-курс талабаси Машҳура Бегжонова унга тақдим этилган ноутбук ўқишни муваффақиятли тамомлаш ва касб маҳоратини ошириш йўлидаги ҳаракатларни янада фаоллаштириш учун рағбат бўлиб хизмат қилишини билдирди.

“Аёллар дафтари”га киритилган Аннагул Гурдованинг таъкидлашича, унга тақдим этилган тикув машинаси оиласи учун даромад манбаи бўлиб хизмат қилади. “Мамлакатимиз раҳбариятининг менга ва ҳудудимиздаги кўплаб аёлларга кўрсатаётган бундай эътибори ва кўмагидан чин дилдан миннатдормиз”, - дейди  у.

Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари Қўнғирот ва Кегейли туманлари Халқ таълими бўлимларида бўлиб, 12 дона хромбук, компьютер ва принтерлар тўплами ҳамда ногиронлар аравачаси топширилди.

Нукус шаҳридаги Республика офтальмология диспансерига Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси томонидан тақдим қилинган болаларда витреоретинал жарроҳлик ўтказиш ускунаси берилди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирлар доирасида Ўзбекистоннинг Жанубий Корея ва Латвиядаги элчихоналари кўмагида тақдим этилган коронавирусни аниқлаш бўйича  500 та экспресс-тест ва 1000 дона тиббий ниқоб Нукус шаҳридаги болалар юқумли касалликлари шифохонасига етказилди.

Иқтисодий дипломатияни илгари суриш доирасида вазирлик Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик миссиялари билан биргаликда Қорақалпоғистонга хорижий инвестицияларни жалб этиш ва маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилишни кенгайтириш бўйича ҳам ишларни давом эттирмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Афғонистон ташқи ишлар ваз...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Афғонистон ташқи ишлар вазирининг ...

Ватикан Ўзбекистонда янги элчисини тайин...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Ватиканнинг Ўзбекистондаги Апостол н...

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўй...

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматилла Эргашев бугун Покистон...

Сўнгги янгиликлар