Uz / Ўз Ru En

Toshkent

08/Март/2021   ТИВ янгиликлари

Ташқи ишлар вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари Дипломатия олий мактабидаги дипломатик курсларда қатнашди


ТОШКЕНТ, 8 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги тузилмалар ходимлари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университет қошидаги Дипломатия олий мактабида бўлиб ўтган олти кунлик «Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати ва халқаро алоқалари» курсида қатнашди, деб хабар берди «Дунё» АА мухбири.

1-6 март кунлари бўлиб ўтган курс иқтисодий дипломатия, халқаро инвестиция муҳити ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш стратегияси, мулоқот санъати, замонавий глобал тенденциялар ва уларнинг ахборот-таҳлил ишларига таъсири ҳамда бошқа мавзуларни қамраб олди.

Бундан ташқари, курс иштирокчилари глобал пандемиянинг Марказий Осиёга таъсири, минтақалараро муносабатлар изчиллиги, очиқлик ва конструктив дипломатия истиқболлари ҳамда Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчликка эришиш  бўйича саъй-ҳаракатларини таҳлил қилди.

Дарслар давомида дипломатик протокол, одоб-ахлоқ қоидалари ва ўзаро ёзишмалар масалаларига алоҳида эътибор берилди.

Мавзуга оид

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Афғон...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун мамлакатимизга ташриф буюрган Афғони...

ОҲМ ташқи ишлар вазирлари коронавирус па...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Осиё Ҳамкорлик Мулоқоти (ОҲМ)га аъзо...

Ташқи ишлар вазири тизимда меҳнат қилаёт...

Бугун 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги...

Сўнгги янгиликлар