Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


13/Февраль/2021   ТИВ янгиликлари

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган семинарда коррупциянинг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 13 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида республикамизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган амалий чора-тадбирлар мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масъул вакили Сардоржон Маманов ва Бош прокуратура академиясининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича илмий-ўқув маркази раҳбари Баҳодир Исмоилов қатнашди.

Маърузачилар тадбир қатнашчиларини мамлакатимизда бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва кўрилаётган чора-тадбирлар билан таништирди.

Семинар якунида "Дунё" АА мухбири Замира Азизхонова Ўзбекистон Бош прокуратураси академиясининг Коррупцияга қарши курашиш илмий-ўқув маркази раҳбари Баҳодир Исмоилов билан суҳбатлашди.

- Бугун Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган тадбир давлат даражасида ҳамда ҳар бир идоранинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда коррупцияга қарши курашишнинг долзарб масалаларига бағишланди, - деди у. – Бугун республикамизда кенг кўламли иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар амалга оширилмоқда ҳамда мазкур ўзгаришларни бирлаштириб турган асосий элементлардан бири коррупцияга қарши курашиш ҳисобланади.

Ходимларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган стратегик устуворликлар, қонунчилик базаси, коррупцияга қарши қонунчиликдаги талаблар ва ушбу соҳадаги ички механизмларни кучайтириш талаблари тўғрисида маълумот берилди. Қайси идора қандай вазифаларни бажаришидан келиб чиқиб турли ўзига хос факторлар мавжуд. Масалан, соғлиқни сақлаш соҳасидаги коррупция таълим тизими ёки қурилиш индустриясидаги коррупциядан фарқ қилади. Худди шу тарзда, Ташқи ишлар вазирлиги ёки хориждаги ваколатхоналар фаолиятида ҳам коррупция хавфи мавжуд.

Бугун ўтказилган семинарнинг вазифаси ходимларга ушбу стратегик вазифа нафақат идора раҳбарияти, балки ҳар бир ходим учун ҳам қўйилганлиги тўғрисида маълумот беришдан иборат бўлди. Ҳар бир ходим коррупцияга қарши механизмларни такомиллаштиришга ҳисса қўшиши ва ўзининг бевосита фаолият соҳасида коррупциянинг олдини олиш чораларини кўриши шарт.

Коррупцияга қарши қатъий курашиш соҳаси мамлакатимиз учун нисбатан янги йўналиш ҳисобланади. Соҳа учун билимли ва салоҳиятли мутахассислар керак. Шунинг учун ҳам биз чет элдаги дипломатик ваколатхоналаримиз орқали хорижий мамлакатларнинг бу борадаги тажрибаси ҳақидаги олишимиз мумкин бўлган маълумотлар жуда қизиқ. Дипломатик маҳкама томонидан тақдим этиладиган идоралар ва давлат даражаларида коррупцияга қарши олиб борилаётган кураш жараёни, коррупцияга қарши курашиш механизмлари ва институтлари фаолияти тўғрисида маълумотлар катта ёрдам бўлади.

Ташқи ишлар вазирлигида коррупцияга қарши курашиш борасида тизимли иш олиб борилаётганини таъкидлашни истардим. Масалан, бугунги кунда кадрлар танлаш ва уларни жойлаштириш, ходимларни қонунчилик талаблари ҳақида хабардор қилиш ва бошқа масалаларда тартиббузарлик ҳолатлари кузатилмаган. Аммо бу масалага эътиборсизлик дипломатик ваколатхонадан тортиб вазирликнинг ҳам  обрўсига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун профилактика мақсадида вазирлик ходимларининг эътибори ушбу масалаларга яна бир бор қаратилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ...

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев бугун Япония ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва АҚШ Дав...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Вашингтонда АҚШ Да...

Ташқи ишлар вазирлигида иқтисодий диплом...

Кеча Ташқи ишлар вазирлигида «Ташқи сиёсатда иқтисодий дипломатия» мавзусида семинар бўлиб...

Сўнгги янгиликлар