Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Январь/2022   ТИВ янгиликлари

Ташқи ишлар вазирлигида Буюк Британия элчихонаси вакиллари билан музокаралар ўтказилди

ТОШКEНТ, 24 январь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Буюк Британия элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда сиёсий, савдо-иқтисодий соҳаларда Ўзбекистон-Буюк Британия ҳамкорлигини ривожлантириш, турли йўналишларда истиқболли қўшма лойиҳалар амалга оширишга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини юқори даражада нишонлаш муҳимлигини тасдиқлади.

Халқаро терроризмга қарши курашиш доирасида минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Буюк Британия вакиллари Афғонистон бўйича саъй-ҳаракатларни янада яқиндан мувофиқлаштиришга содиқлигини тасдиқлади, бунда қўшни давлатга гуманитар ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга оид

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби та...

30-31 май кунлари Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) бош котиби Бағдод Амреев ташриф билан ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Иорданияни...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Ф...

Конрад Аденауэр жамғармаси Ўзбекистонда ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бошчилигидаги мамлакатимиз дел...

Сўнгги янгиликлар