Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Март/2022   ТИВ янгиликлари

Ташқи ишлар вазирлигида ЕИ ва унга аъзо давлатлар, шунингдек, Буюк Британия, Япония ва АҚШнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 18 март. /«Дунё» АА/. Бугун Ташқи  ишлар  вазирлигида  ЕИ  ва  унга  аъзо  давлатлар,  шунингдек,  Буюк  Британия,  Япония  ва  АҚШнинг  дипломатик  ваколатхоналари  раҳбарлари  билан  уларнинг  ташаббуси  асосида  учрашув  бўлиб  ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 ТИВ маълумотига кўра, хорижий  дипломатик  миссиялар  раҳбарлари  Украинадаги  вазият  бўйича  ўз  қарашлари  ҳақида  маълумот  бердилар  ва  халқаро  ҳамжамиятнинг  ўт  очишни  тезда  тўхтатиш,  конструктив  музокаралар  жараёнини  ўтказиш  ва  ушбу  мамлакатда  халқаро  гуманитар  ҳуқуқни  таъминлаш  бўйича  саъй-ҳаракатларини  давом  эттириш  муҳимлигини  таъкидладилар.

 Ўзбекистон  томони  республиканинг  ушбу  масала  бўйича  вазмин  ва  бетараф  ёндашув  ҳамда  вазиятни  сиёсий  ва  дипломатик  йўл  билан  ҳал  қилишга  чақириқни  кўзда  тутадиган  ўзгармас  позициясини  билдирди.

 Ўзбекистон  Россия  билан  стратегик  шериклик  ва  иттифоқчилик  муносабатларини  ўрнатгани,  Украина  билан  ҳам  ўзаро  манфаатли  ҳамкорликни  ривожлантириб  бораётгани  алоҳида  таъкидланди.

Мавзуга оид

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистонда оли...

Бугун Ташқи ишлар вазирлигида «Ўзбекистонда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатинин...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари...

Бугун Ўзбекистон nашқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири USAID раҳб...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов кеча АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)...

Сўнгги янгиликлар