Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Октабрь/2022   ТИВ янгиликлари

Ташқи ишлар вазирлигида фахрий дипломатлар тақдирланди

ТОШКЕНТ, 1 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ташқи ишлар вазирлигида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Унда вазирлик ходимлари, ёшлар ҳамда тизимда узоқ йиллар фаолият юритган фахрий дипломатлар иштирок этди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов давлатимиз ташқи сиёсатини ҳар томонлама шакллантиришга, унинг устувор йўналишлари, мақсад ва вазифаларини амалга оширишга муносиб ҳисса қўшган тажрибали дипломатлар – Фавқулодда ва мухтор элчиларни байрам билан табриклади.

Қайд этилганидек, бугунги кунда ТИВ тизимида «Устоз-шогирд» анъаналари самарали йўлга қўйилган бўлиб, бу ёш кадрларни тарбиялаш, уларга дипломатия кўникмаларини шакллантиришда қўл келмоқда.

Тадбирда тизимда узоқ йиллар фаол ишлаб, кўплаб шогирдлар етиштирган фахрий дипломатларга эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси Эргаш Шоисматов «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Ушбу мукофот ўз эгасига топширилди.

 

 Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА).

Мавзуга оид

Владимир Норов: Ўзбекистон ШҲТга раислиг...

Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги даврида бугунги кунга қадар 40 дан зиёд тадбирлар ўтказилди,...

Ўзбекистон ва Чехия вакиллари иқтисодий ...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 29 декабрь куни Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари ...

Ўзбекистонга кириш учун коронавирус инфе...

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2022 йилнинг 10 июнидан бошлаб Ўзбекистонга ту...

Сўнгги янгиликлар