Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

11/Август/2022   ТИВ янгиликлари

Ташқи ишлар вазирлигида Франция элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 11 август. /«Дунё» АА/. Кеча Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Орелия Бушез билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Суҳбат чоғида томонлар 2018 йил октябрда Францияга амалга оширилган олий даражадаги расмий ташриф ҳамда 2021 йил август ойида икки давлат раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотлар Ўзбекистон - Франция муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга хизмат қилганини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда 2022 йил кузида Лувр музейида Ўзбекистон маданий меросига бағишланган кўргазма ўтказилишига тайёргарлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Франция томони ушбу тадбирни юксак даражада ташкил этиш бўйича фаол ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

Суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, хусусан, шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, Ўзбекистонда Франция компаниялари билан биргаликда қатор лойиҳаларни амалга оширишдан томонлар ўзаро манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Тадбир якунида Элчи О.Бушез хонимга Тошкент «TEXNOPARK»ига уюштирилган ташриф лаҳзаларини ўзида жамлаган фотоальбом тақдим этилди.

Мавзуга оид

ТИВ раҳбарининг ўринбосари ЕХҲТнинг Ўзб...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Доминикан ...

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун Доминикан Республикаси элчиси (қароргоҳи Москв...

ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатлар саноат вазир...

Эртага Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давла...

Сўнгги янгиликлар