Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Апрель/2021   ТИВ янгиликлари

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Россия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашуви бўлиб ўтди


ТОШКEНТ, 13 апрель. / «Дунё» А А/. Бугун  Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев ва Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Андрей Руденко бошчилик қилди.

Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий-маърифий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини ҳамда кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларни, шунингдек, минтақавий хавфсизлик масалаларни атрофлича муҳокама қилди.

Илгари эришилган келишувларни амалга оширишдаги ўзгаришлар ва турли даражаларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Россия кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисод...

Бу ҳақда БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ЕХҲТнинг а...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик таш...

Ташқи ишлар вазирлиги Оҳангароннинг 8 ми...

Республика раҳбариятининг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) Оҳан...

Сўнгги янгиликлар