04/Март/2021 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 4 март. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ва Беларусь ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев ва Беларусь ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Гурянов раҳбарлик қилди.
Учрашувда делегациялар сиёсий, иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари юзасидан фикр алмашди.
Илгари эришилган келишувларнинг ижро жараёни ҳамда турли даражаларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.