25/Январь/2023 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 25 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ҳудудий директори этиб тайинланган Филипп Ян билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Германия муносабатларини янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, 2023 йилда жамғарма билан режалаштирилган қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.
Германия билан турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш, жамғарма билан ҳамкорликни фаоллаштириш, жумладан, Ўзбекистоннинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий соҳалардаги алоқаларини янада ривожлантиришга қаратилган қўшма тадбирларни ташкил этиш амалиётини давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.