Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

17/Июнь/2021   Ўсиш нуқтаси

Татаристон Президенти «TEXNOPARK»ка ташриф буюрди


ТОШКЕНТ, 17 июнь. /«Дунё» АА/. Амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Татаристон Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Садор Умурзоқов ҳамроҳлигида кеча пойтахтимиздаги «TEXNOPARK» масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Татаристоннинг 25 дан ортиқ турли корхонаси, жумладан, «КаМАЗ», «Татнефть», «ПО ЕлАЗ», «КМПО», «Қозон вертолёт заводи», «Соллерс Форд», «КЭР-Холдинг» ва бошқа компаниялари вакиллари ушбу делегация таркибидан жой олди.

 Ташрифдан кўзланган мақсад ишлаб чиқариш корхоналари салоҳияти, тайёрланаётган саноат маҳсулотлари ва маиший техника турлари билан танишиш билан изоҳланади.

Маҳсулотларнинг барча турлари намойиш этилаётган кўргазма залида юқори мартабали меҳмон «ТEХНОПАРК» МЧЖдаги барча 17 лойиҳа ҳақидаги батафсил маълумотлар билан танишди. Татаристон делегацияси, шунингдек, SAMSUNG бренди остида ишлаб чиқарилган музлатгичлар ва кир ювиш машиналарининг ишлаб чиқариш жараёнларини кўздан кечирди. Шунингдек, меҳмонларга энг замонавий юқори аниқликдаги синов ускуналари билан жиҳозланган лаборатория ҳам намойиш этилди.

 Татаристон Президенти «TEXNOPARK» МЧЖнинг саноат салоҳиятини юқори баҳолади.

Татаристон Президенти Рустам Миннихоновнинг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан Татаристоннинг саноат салоҳияти кўргазмаси, бизнес-фoрум ва бошқа тадбирлар жой олган.

Эслатиб ўтамиз, 16 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Татаристон Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди. Учрашувда мамлакатимиз ҳудудларининг Татаристон билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари Тошкент вилояти мисолида кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Франция компанияси Тошкентда сув ва оқов...

1858 йилда ташкил этилган SUEZ компаниялар гуруҳи шаҳар сув таъминоти тизимларини бошқариш...

Фарғонада “Лойиҳалар фабрикаси” фаолияти...

Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи...

«TEXNOPARK»га чет эллик тадбиркорлар дел...

Бугун «TEXNOPARK»га Россиянинг «Политег холдинг» ва Норвегиянинг «JOTUN» компанияси вакилл...

Сўнгги янгиликлар