15/Март/2023 Спорт
ТЕҲРОН, 15 март. /«Дунё» АА/. Жорий йил 10-14 март кунлари Теҳрон шаҳрида аёллар ўртасида 1-Халқаро Наврўз Олимпиадаси ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
Мазкур халқаро спорт мусобақасида Ўзбекистон, Афғонистон, Тожикистон, Қирғизистон, Беларус, Россия, Покистон, Грузия, Кувайт, Польша, Фаластин, Малайзия, Индонезия, Тунис, Непал, Ироқ каби мамлакатларнинг атлетлари иштирок этишди.
1-Халқаро Наврўз Олимпиадаси Ўзбекистон вакиллари оғир атлетика ва от спорти турларида иштирок этишди.
Турнирда Ўзбекистон оғир атлетикачилари 3 та медални қўлга киритишди. Терма жамоамиз аъзолари Нигора Абдуллаева 55 килограммда, Турсуной Жабборова +81 килограмм оғирликда олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Ригина Адашбоева 81 килограммда бронза медалини қўлга киритди.
От спортининг конкур йўналишида баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Сўғдиёна Абдуллаева кумуш медалга сазовор бўлди. Спортчимиз 80 см. баландликдаги тўсиқлардан сакраб ўтиш беллашувида иккинчи натижани қайд этди. Шунингдек, баландлиги 120 см. бўлган тўсиқлардан сакраш йўналишида София Ли кучли ўнликдан ўрин олди.