Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Март/2020   Маданият

Театр ва кино соҳасида Туркия билан ҳамкорлик қилинади


ТОШКЕНТ, 7 март. /«Дунё»АА/. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси Алп Арслан Акинжи, таълим масалалари маслаҳатчиси Али Эйюпхўжа келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Маданият вазирлиги манбасига таяниб.

Учрашувда Туркия элчихонаси вакиллари Институт ректори, профессор Иброҳим Юлдашев билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш бўйича қатор таклифларни муҳокама қилишди.

Жумладан, таълимда инновацион лойиҳалар бўйича ҳамкорлик, маданият ва санъат бошқарувида кадрлар алмашинуви, профессор-ўқитувчилар ҳамда малакали мутахассисларнинг маҳорат дарсларини ташкил этиш, ўзаро ҳаммуаллифликда спектакллар ва фильмлар яратиш, шунингдек, илмий тадқиқот ишларида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Ёш кинорежиссёрларнинг фильмлари халқаро...

Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлар ижодий-тажриба студияси» ДУК...

Ўзбекистонда Камолиддин Беҳзод таваллуди...

Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги мамлакатимизда жорий йил 14-16 октябрь кунлари...

Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари ижо...

Шунингдек, «Камолиддин Беҳзод издошлари» миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий...

Сўнгги янгиликлар