02/Февраль/2023 Спорт
ТОШКЕНТ, 2 февраль. /«Дунё» АА/. Эртага мамлакатимиз пойтахтида теннис бўйича Дэвис кубогининг саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги баҳслар бошланади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бугун икки кун давом этадиган саралаш баҳсларига қуръа ташлаш маросими ва матбуот манжумани бўлиб ўтди.
Унда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон Теннис федерацияси бош котиби Ирода Тўлаганова ва Халқаро теннис федерацияси экспертлари иштирок этишди.
Анжуман давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавобларни олишди. Маълум қилинганидек, бўлажак учрашувда тажрибали теннисчимиз Денис Истомин қатнашмайди.
Қуръа натижасига кўра, 3 февраль куни Сергей Фомин – Маккензи Макдональд ва Ҳумоюн Султонов – Томми Пауль кортда куч синашадилар. 4 февраль куни эса дастлаб Санжар Файзиев/ Сергей Фомин – Остин Крайчек / Ражив Рам ўртасида жуфтлик басҳлари ўтказилади. Шундан кейин, Сергей Фомин – Томми Паулга қарши кортга чиқса, Ҳумоюн Султонов Маккензи Макдональд билан куч синашади.