Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Май/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

«The Brussels Times» Марказий Осиёда “яшил”ривожланишнинг кун тартиби тўғрисида

БРЮССЕЛЬ, 27 май. /«Дунё» АА/. Бельгияда нашр этиладиган «The Brussels Times» газетаси веб-саҳифасида Ўзбекистон Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов қаламига мансуб “Марказий Осиё энергетика муносабатларида “яшил” кун тартиби” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Мақолада таъкидланганидек, дунёда рўй бераётган иқлим ўзгаришлари Марказий Осиё давлатларининг сув-энергетика муаммоларини ижобий ҳал этиш учун алоҳида хавф туғдиради.

Муаллиф минтақада иқлим ўзгариши, “яшил иқтисодиёт” ва барқарор энергия таъминоти шароитида изчил тараққиётни таъминлашга йўналтирилган қатор стратегия ва дастурлар ишлаб чиқилган ва қабул қилинганини қайд этар экан,  Ўзбекистонда “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун, 2019-2030 йилларда «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси, 2020-2030 йилларда Ўзбекистонни электр энергияси билан таъминлаш концепцияси қабул қилингани, шунингдек,  2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулотнинг углерод интенсивлигини камайтириш, энергия самарадорлигини икки баравар ошириш режалаштирилганини ўқувчилар эътиборига ҳавола қилади.

Жорий йилнинг январь ойида қабул қилинган “Янги Ўзбекистонни 2022–2026 йилларда ривожлантириш стратегияси”да 2026 йилга бориб электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини қўшимча 30 миллиард кВт/соатга ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини 2026 йилга бориб 25 фоизга етказиш мўлжаллангани ва шу сингари бошқа қатор муҳим маълумотлар ҳам қаламга олинган.

Мақола муаллифи Марказий Осиё энергетикасида минтақа давлатлари энергетика тизимлари ўртасида самарали ўзаро ҳамкорлик масалалари алоҳида ўрин тутиши ҳақида тўхталар экан,  бу борадиги ҳамкорликни ривожлантириш сув ва энергетика ресурслари баланси самарадорлигини оширишга, шунингдек, минтақада сармоялар ҳажми ва тизимини оптималлаштиришга хихмат қилишини алоҳида таъкидлайди.

“Яшил кун тартиби” минтақавий дастурининг қабул қилиниши Марказий Осиё давлатларининг ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича умумий ёндошувларни ишлаб чиқишда муҳим қадам бўлиши билан бирга бутун минтақанинг барқарор «яшил» ривожланишига замин ясайди, деб ёзади «The Brussels Times».

Мавзуга оид

Терроризмга қарши курашда минтақавий ҳам...

Ҳиндистонда нашр этиладиган «Diplomatist» журнали саҳифасида “Тошкент анжумани халқаро ҳам...

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари...

Бирлашган Араб Амирликларида чоп этиладиган нуфузли “Al Bayan” газетасида “Ўзбекистон През...

Деҳлидан муносабат: Ҳиндистон Ўзбекисто...

Ҳиндистонда инглиз тилида чоп этиладиган етакчи «The Economic Times» газетаси саҳифасида Ҳ...

Сўнгги янгиликлар