Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Февраль/2020   Жамият

«The Daily Outlook Afghanistan» газетасида Ўзбекистоннинг таълим ва фан соҳасидаги ислоҳотлари ҳақида мақола чоп этилди


КОБУЛ, 4 февраль /«Дунё» АА/. «The Daily Outlook Afghanistan» газетасида «Ўзбекистонда Геология фанлари университети ташкил этилмоқда» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар берди «Дунё»АА мухбири.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги илмий-тадқиқот институтларида бўлиб, янги университет — Геология фанлари университети биноларини қуриш учун ғишт қўйди, дея қайд этилган.

Университет Давлат геология қўмитасининг тўртта институти —геология ва геофизика, гидрогеология ва муҳандислик геологияси, минерал ресурслар, геология ва нефть-газ конларини қидириш институтлари негизида ташкил этилмоқда.

Мазкур таълим муассасаси энг замонавий ускуналар билан жиҳозланади. Санкт-Петербург тоғ-кон университети ва дунёнинг бошқа нуфузли олий таълим масканлари ҳамда илмий марказлари билан ҳамкорликда ўқув дастурлари ишлаб чиқилади.

Нашр Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Биз бугун шу соҳа ривожига асос бўладиган илм даргоҳига пойдевор қўймоқдамиз»,  деган сўзларидан иқтибос келтиради.

Мавзуга оид

Ўзбекистондан Афғонистонга инсонпарварли...

Бугун Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар вазирликлари, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорл...

Суд тизимини рақамлаштириш орқали қатор ...

Ўзбекистон Олий суди Ахборот коммуникациялар ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси...

Ўзбекистонда клиник протоколларни ишлаб ...

Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва Германиянинг халқаро ҳамкорлик б...

Сўнгги янгиликлар