Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Январь/2021   Медиа

«The Korea Post»: Тошкент БМТга аъзо ҳар бир давлат ўз фуқароларининг тақдири учун, улар қаерда бўлишидан қатъий назар, жавобгар эканини амалда намойиш этмоқда


СЕУЛ, 22 январь. /«Дунё» АА/.  Жанубий Кореяда чоп этиладиган нуфузли журналлардан бири - «The Korea Post»  интернет-саҳифасида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган «Меҳр-3»  инсонпарварлик операцияси ҳақида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси маълумотига кўра, мақола муаллифи Сам Сун Ли Ўзбекистонда сўнгги йилларда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича изчил сиёсат олиб борилаётганига эътибор қаратган. Бундай саъй-ҳаракатлар хорижда қийин вазиятга тушиб қолган, бузғунчи ғоялар таъсирида алданиб қолган юртдошларимизни тинч ҳаётга қайтаришга ҳам қаратилаётгани қайд этган. Хусусан, давлатимиз  раҳбари ташаббуси билан бошланган бундай хайрли ишлар замирида халқ манфаатлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топиб кетиши учун барча шарт-шароитларни яратиш мақсади мужассамлиги таъкидлаган.

Бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дунё миқёсида ҳам эътироф этилмоқда. Хусусан, 2018 йил 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Ўзбекистон ташаббуси билан «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюциясининг қабул қилингани мамлакат ташқи сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа бўлди. БМТга аъзо барча давлатлар бир овоздан қўллаб-қувватлаган мазкур резолюцияни қабул қилиш ташаббусини Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябрда Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурган эди.

Бу каби ишларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига кўра амалга оширилаётган «Меҳр» инсонпарварлик операцияси доирасида 2019 йил Сурия ва Ироқ давлатларидан жами 220 нафар аёллар ва болалар юртга олиб келинди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги арафасида эса «Меҳр» операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилди. Натижада Суриянинг жанговар ҳаракатлар давом этаётган ҳудудларидан 98 нафар юртдошимиз - 25 нафар аёл ва 73 нафар бола Ватанга қайтарилди.

Ушбу операция Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан ташкил этилган бўлиб, аёллар ва болаларни қуролли тўқнашув ҳудудларидан олиб келиш бўйича амалга оширилган «Меҳр-1» ва «Меҳр-2» гуманитар операцияларининг давоми ҳисобланади.

Муаллиф «Ўзбекистон ўз фуқароларини, биринчи навбатда, аёллар ва болаларни жанговар ҳудудлардан Ватанга қайтариш ишларини амалга ошираётган дунёдаги кам сонли давлатлардан биридир»,— деб ёзади. — Бу билан расмий Тошкент БМТга аъзо ҳар бир давлат ўз фуқароларининг тақдири учун, улар қаерда бўлишидан қатъий назар, жавобгар эканини амалда намойиш этмоқда».

«The Korea Post» журнали мухбирининг хулоса қилишича, «Ўзбекистон Президенти туфайли ҳаёти сақланиб қолинган норасида болалар энди ўз Ватанида тинч-осойишта улғаяди, таълим олади ва яқинлари ҳамда  Ватани манфаати учун меҳнат қилиб, ўз мамлакатининг ёрқин келажагини қуришда иштирок этади».

Мавзуга оид

Миср газетаси Ўзбекистондаги муҳим воқеа...

Мисрнинг “Ал-Хабар ал-ёум” газетаси Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқт...

Ўзбекистон ва Ҳиндистон етакчилари онлай...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ўртасидаги онл...

Ўзбекистон Осиё мамлакатларини COVID-19 ...

Хитойдаги энг нуфузли кундалик нашрлардан бири «Жэньминь Жибао» газетасининг веб-саҳифасид...

Сўнгги янгиликлар