Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Март/2021   Медиа

«The Korea Times»: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро рейтингларда юқорига кўтарилмоқда


СЕУЛ, 3 март. /«Дунё» АА/. Жанубий Кореяда чоп этиладиган нуфузли нашрлардан бири – «The Korea Times» газетасининг веб-саҳифасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (ИҲК)нинг 46-сессиясидаги нутқи,  Ўзбекистон раҳбари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида илгари сурилган ташаббусларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган мақола чоп этилди, деб ҳабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Газета мухбири Ю Ван Вунинг ёзишича, Ўзбекистонда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифалари Президент Шавкат Мирзиёев томонидан аниқ баён этилди.

Муаллиф Ўзбекистон илк бор ИҲК аъзоси этиб сайланганини таъкидлаган. Мамлакат инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжат, шу жумладан, БМТнинг 6 та асосий шартномаси ва 4 та факультатив протоколига қўшилгани маълум қилинган.

Инсон ҳуқуқлари соҳасини янада ривожлантириш мақсадида 2020 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси тасдиқланган.

«Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар нормаларини бажариш юзасидан масъул давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

- халқаро ташкилотларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тавсияларини амалга оширишга қаратилган миллий ҳаракат режаларининг бажарилишини таъминлаш;

- қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тавсияларини бажаришга тўсқинлик қилаётган сабаб ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш;

- Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш соҳасида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ва фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорликни амалга ошириш»,  деб ёзади «The Korea Times».

Бундан ташқари, нашрда Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро рейтинглар ва индекслар бўйича дунёдаги 50 та етакчи мамлакат қаторига киришини таъминлаш устувор вазифалардан бири этиб кўрсатилгани қайд этилган.

«Жорий йилда Ўзбекистонда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқоти ва хотин-қизларнинг минтақавий бизнес-форумини ўтказиш режалаштирилмоқда. Мамлакат БМТ шафелигида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференциясини ўтказиш, БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ўнинчи форумида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасини тақдим этиш, шунингдек, Ёшлар ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи институтини таъсис этиш масаласини киритишга тайёргарлик кўрмоқда», деб ёзади Ю Ван Ву.

Мавзуга оид

Хитойдан муносабат: Хитой ва Ўзбекистон ...

Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти мута...

Испаниядан муносабат: Навоий Мигел Серв...

Испаниянинг етакчи нашрларидан бири «Диарио Арбат» газетасининг онлайн версиясида (diarioa...

«Business TURK» журналининг янги йил сон...

Туркиянинг оммабоп «Business TURK» журналининг январь сони Ўзбекистон-Туркия муносабатлари...

Сўнгги янгиликлар