Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Сентябрь/2020   Жамият

Тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ўрганилди


ДЕҲЛИ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда тиббиёт тизимини такомиллаштириш, уни илғор хорижий стандартлар асосида ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги элчихонаси томонидан Ҳиндистоннинг “Newage” реабилитация маркази директори Житеш Шарма билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Newage” реабилитация маркази Ҳиндистоннинг етакчи физиотерапевт мутахассисларини бирлаштирган бўлиб, мамлакатда унинг 7 та шўъбаси фаолият кўрсатмоқда.

Ж.Шарма Ўзбекистонда тиббиёт тизимини такомиллаштириш йўналишида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни таъкидлаган ҳолда ушбу йўналишда қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича ўз таклифларини билдирди. Бу борада дастлабки амалий қадам сифатида республикадаги шифохоналар қошида “Newage” реабилитация маркази филиаллари фаолиятини йўлга қўйиш мумкин. Учрашувда мазкур марказларга етакчи ҳинд мутахассисларини жалб қилиш, уларни замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш, аҳолига сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, маҳаллий тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, янги билим ва кўникмалар ҳосил қилиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Қозоғистоннинг Оқтўбе вилояти ҳокими Қор...

Қозоғистон Республикаси Оқтўбе вилояти ҳокими Ондасин Уразалин раҳбарлигидаги делегация Қо...

Қозоғистондаги Л.Гумилев номидаги универ...

Ўзбекистон Республикасининг Нур-Cултон шаҳридаги элчихонаси томонидан ўзбек ва қорақалпоқ ...

Транспорт вазирлиги Грузия орқали юк таш...

Грузия ҳудудига кириши/чиқиши ва бўлиб туриш тартиби тўғрисида маълумот берилди....

Сўнгги янгиликлар