Uz / Ўз Ru En

Toshkent

26/Январь/2021   ТИВ янгиликлари

ТИВ ходимлари ишчи гуруҳ таркибида Бухоро вилоятидаги маҳаллалар билан танишмоқда


БУХОРО, 26 январь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига сафари давомида маҳаллалар даражасида муаммолар ва имкониятларни аниқлаш, аҳоли бандлигига эришиш ва даромад манбаларини таъминлаш бўйича мақсадли ишларнинг янги тизимини жорий этишнинг муҳимлигини таъкидлади, дея хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Шу муносабат билан Бухоро вилояти шаҳар ва туманларига бириктирилган вазирлик, идора ва тижорат банклари раҳбарлари, шу жумладан, Ташқи ишлар вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ минтақага юборилди.

Хусусан, Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва «Қишлоққурилишбанк» билан биргаликда Бухоро туманидаги 36 та маҳалладан 16 тасига бириктирилган.

Икки кунлик ўрганишлар давомида дипломатлар  «Кўчкўмар», «Қавола Маҳмуд», «Қўшходим», «Туркон», «Работак», «Соҳибкор», «Наврўз», «Сўфикоргар», «Ойбек», «Мустақиллик» қишлоқ фуқаролар йиғинларида бўлиб,  маҳалла раислари ва аҳоли билан мулоқот қилди

Ўрганишлар давомида кам таъминланган оилалар («Темир дафтар»), ишсиз аёллар ва ёшлар («Аёллар ва ёшлар дафтари»), меҳнат муҳожирларини аниқлашга, шунингдек, коммунал ва ижтимоий инфратузилмани (мактаблар, болалар боғчалари, тиббиёт пунктлари ва бошқалар) яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ишчи гуруҳнинг сафари давом этмоқда.

Мавзуга оид

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфс...

Абдулазиз Камилов Берлин шаҳрида Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўй...

Польша элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини ...

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун мамлакатимиздаги диплом...

Ўзбекистон номзоди Туркий кенгаш Бош ко...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (...

Сўнгги янгиликлар