Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Июнь/2022   ТИВ янгиликлари

ТИВ тузилмасида ташкил этилган янги бошқарма фаолиятида “юмшоқ куч”, халқ, маданий ва спорт дипломатияси воситаларидан кенг фойдаланишга устувор аҳамият берилади

ТОШКЕНТ, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида Маданият, фан ва таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва туризм, гуманитар алоқалар соҳаларида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Маданий-гуманитар алоқалар, туризм ва спорт масалалари бошқармаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 ТИВ маълумотига кўра, янги бўлинма Ўзбекистоннинг белгиланган йўналишлар бўйича ташқи сиёсий вазифаларини амалга ошириш, цивилизацияларнинг глобал мулоқотида Ўзбекистоннинг фаол позициясини таъминлаш ва Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суришда мувофиқлаштирувчи ўрин тутади.

Хорижий музей фондлари, архивлари ва коллекцияларида сақланаётган Ўзбекистоннинг миллий маданий ва илмий меросларини излаб топиш, қайтариш, шу жумладан асл нусхаларнинг дубликатларини олиш орқали қайтаришда иштирок этади.

 Ўзбек тили, маданияти, тарихи, адабиётини хорижда ўрганиш ва тақдим этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашади.

Бошқарма ваколатига кирувчи йўналишлар бўйича талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш, олий ўқув юртлари ўртасида академик шартномалар ҳамда меморандумлар тузиш чораларини кўради.

 Янги бошқарма фаолиятида “юмшоқ куч”, халқ, маданий ва спорт дипломатияси воситаларидан кенг фойдаланишга устувор аҳамият берилади.

 2022 йил 1 июлдан вазирнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси Анвар Абдуҳалимов бир вақтнинг ўзида Маданий-гуманитар алоқалар, туризм ва спорт масалалари бошқармаси бошқарма бошлиғи этиб тайинланди.

Анвар Абдуҳалимов 58 ёшда. Тошкентда туғилган. 1986 йилда Тошкент давлат университетининг (Ўзбекистон Миллий университети) шарқшунослик факультетини тамомлаган. Хорижда таржимон бўлиб ишлаган, ўқитувчилик билан шуғулланган, Меҳнат вазирлигида фаолият кўрсатган. У 1999 йилдан бошлаб Ташқи ишлар вазирлиги Марказий аппаратида ва чет элдаги дипломатик ваколатхоналарда турли лавозимларда меҳнат қилган. Анвар Абдураҳимов 2018-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги элчиси лавозимида ишлаган.

Мавзуга оид

Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланга...

Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси ўз вазифасига киришди...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Туркий давлатлар ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов мамлакатимизга амалий та...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Сингапур элчисини...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун Сингапурнинг мамла...

Сўнгги янгиликлар