Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Март/2023   ТИВ янгиликлари

ТИВда ЕХҲТ ДИИҲБ Референдумни кузатиш бўйича чекланган миссияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 28 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов  бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) Референдумни кузатиш бўйича чекланган миссияси раҳбари Альберт Йонссон билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, вазир ўринбосари Альберт Йонссонни жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдумни кузатиш бўйича ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси ўз ишини бошлагани билан табриклади.

Учрашувда ДИИҲБ кузатувчилар миссиясининг конституциявий референдумни ўтказиш жараёнининг барча даражадаги иштироки билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Бюронинг сайловни кузатиш бўйича аввалги миссиялари фаолиятининг самарадорлиги, хусусан, Ўзбекистон сайлов қонунчилигини такомиллаштириш доирасидаги ҳиссаси қайд этилди.

Конституциявий референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида томонлар очиқ ҳамда конструктив ҳамкорликка тайёрлиги таъкидланди.

Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА).

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Австрия ТИВ раҳбарлари Нь...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Австриян...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Беларусь элчиси б...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов кеча Беларусь элчиси Лео...

Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси Оҳанга...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги...

Сўнгги янгиликлар