Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

14/Март/2023   ТИВ янгиликлари

ТИВда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 14 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов  кеча БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волькер Турк билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, Волькер Турк Ўзбекистонда амалга оширилаётган, жумладан, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни ижобий баҳолади.

 Олий комиссарга мамлакатимизда бошланган конституциявий ислоҳотлар ҳақида сўнгги маълумотлар тақдим этилди.

Учрашувда Ўзбекистон билан БМТ ва унинг тузилмалари ўртасида инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Ўзбекистонга уч кунлик ташрифи давомида қатор вазирлик ва идораларда  ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашув ва музокаралар ўтказишни режалаштирган.

 Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА).

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Австрия 2023 йилда сиёсий ...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Австрия элчиси (қароргоҳи Вена шаҳрида) Аллоис Краут б...

Қозоғистондан муносабат: Ўзбекистон Конс...

Мамлакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотлар, хусусан, “Ўзбекистон Республ...

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Ва...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов кеча Ватиканда Папалик уйи префект...

Сўнгги янгиликлар