30/Март/2023 ТИВ янгиликлари
ТОШКEНТ, 30 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун Франция ва Италия элчилари Аурелия Бушез ва Агостино Пинна билан учрашувлар ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни изчил мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА).