Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

16/Март/2023   ТИВ янгиликлари

ТИВда Ўзбекистон ва Норвегия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 16 март. /«Дунё» АА/. Европа мамлакатлари ва Европа иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси раҳбари Ойбек Шахавдинов Норвегия ТИВнинг Хавфсизлик сиёсати ва Узоқ Шимол департаменти бош директори Кнут Хауге билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашувда Ўзбекистон ва Норвегия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, хусусан, сиёсий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш, мамлакатлар ўртасидаги парламент алоқаларини чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Кнут Хауге Норвегия томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни олқишлашини таъкидлади.

Учрашув якунлари бўйича жорий йилнинг биринчи ярмида Осло шаҳрида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ташкил этиш ва икки давлат парламент делегацияларининг ташрифларини алмашиш масаласини ўрганиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ташқи ишлар вазирлигида Португалия билан...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев бугун мамлакатимизда ам...

Люксембург шаҳрида Ўзбекистон-Люксембург...

2023 йил 31 август куни Люксембург шаҳрида Ўзбекистон ва Люксембург ўртасида икки мамлакат...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири МДҲ Ташқи...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 13-14-октябрь кунл...

Сўнгги янгиликлар