Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Июль/2021   Спорт

«Токио-2020»: Дзюдочи Давлат Бобонов - Олимпия ўйинлари совриндори


ТОКИО, 28 июль. /«Дунё» АА/. Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Давлат Бобонов Токиода давом этаётган ёзги Олимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Анвар Илёсов.

- 90 кг вазн тоифасида курашган спортчи бронза медали учун баҳсда  Туркия вакили Михаэл Зганкка қарши татамига чиқди. Давлат Бобонов томонидан рақибига қарши қўлланган усул вазари/иппон билан баҳоланди. Шу тариқа, у туркиялик дзюдочини енгди ва Олимпия ўйинлари совриндорлари қаторидан ўрин олди.

Ушбу медаль Ўзбекистон делегацияси томонидан «Токио-2020» Олимпия ўйинларида киритилган иккинчи, дзюдо беллашувларидаги илк медаль бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар таэквондо бўйича терма жамоамиз аъзоси Улуғбек Рашитов олтин медалга сазовор бўлган эди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Эрон ёшлар терма жамоалари...

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-23) аъзолари Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё...

Ўзбекистон аёллар ўртасидаги жаҳон чемпи...

ОФК 2022 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича аёллар ўртасидаги U-20 Осиё кубоги баҳсларини ...

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 3 а...

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 3 августдан давом эттирилади. ...

Сўнгги янгиликлар