Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Сентябрь/2020   Долзарб

Токиода соғлиқни сақлашнинг инновацион соҳасидаги Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди


ТОКИО, 10 сентябрь. /«Дунё» АА /. Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Япония билан соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида «RIKEN Immunoregenerative Medicine Co., Ltd.» инновацион компанияси президенти  Харухиро Токуока билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«RIKEN Immunoregenerative Medicine Co., Ltd.» компанияси 2014 йилда ташкил этилган бўлиб, у NKT хужайраларининг мақсадли терапияси (организмнинг иммунитет таъсирини бошқарувчиси) учун зарур бўлган жуда хавфсиз дори воситалари ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Учрашув давомида организмнинг иммунитет таъсирини кучайтиришга кучли таъсир кўрсатадиган NKT хужайралари ҳақида маълумот тақдим этилди. Ушбу хусусиятни ҳисобга олган ҳолда, компания Япониянинг физик-кимёвий тадқиқотлар институти (RIKEN) билан ҳамкорликда беморнинг қонини NKT хужайралари билан бойитиш орқали саратон касалликларини даволашнинг янги инновацион усулини ишлаб чиқди. Бундай даволаш усули инсоннинг соғлом тўқималарига зарар бермасдан фақат саратон хужайраларига йўналтиришга имкон беради.

Япония томони Ўзбекистоннинг юқори илмий-тадқиқот салоҳияти ва ўсма касалликларини даволаш масаласининг долзарблигини ҳисобга олиб, ушбу йўналишда ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини ўрганишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ва Япония мутахассислари иштирокида  видеоконференциялар орқали саратон касалликларини даволашнинг ушбу инновацион усулини батафсил тақдим этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйич...

Латвиянинг «Marta» ижтимоий ёрдам маркази директори Илута Ласе Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳ...

Японияда кучли ёмғир ёғиши натижасида ҳа...

Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси маълумотига кўра, шанба куни Япониянинг жануби-ғарб...

Йўл кира ҳақининг асоссиз оширилишига йў...

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан Тошкент шаҳридан мамлакатимиз вилоятларига қ...

Сўнгги янгиликлар