Uz / Ўз Ru En

Toshkent

20/Январь/2021   Маданият

Токиода япониялик фотосуратчининг Ўзбекистон ҳақидаги фотокўргазмаси очилди


ТОКИО, 20 январь. /«Дунё» АА/. Токионинг Сугинами туманидаги оммавий спорт мажмуасида япониялик профессионал фотосуратчи Жин Акинонинг Ўзбекистонга бағишланган фотокўргазмаси очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси маълумотига кўра, экспозициядан япон фотомухбирининг Ўзбекистон аҳолисининг кундалик ҳаёти ва урф-одатлари, мамлакатимизнинг меъморий ёдгорликлари, диққатга сазовор жойлари, маданий меросимизнинг бошқа намуналари акс эттирилган 25 та сурати жой олган.  

Фотокўргазма жорий йил 28 декабрига қадар давом этади. Япониялик профессионал фотосуратчи Жин Акино «Самарқандиана» энциклопедик лойиҳасининг аъзоси ҳисобланади. Ўтган йил ноябрь ойида мамлакатимизнинг Токиодаги дипломатик ваколатхонаси Сугинами тумани ҳокимлиги билан биргаликда ташкил этган Ўзбекистон маданияти фестивали доирасида унинг «Ўзбек маданияти завқлари» номли фотокўргазмаси ва мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтган эди. Бир йил олдин Жин Акинонинг ўзбек анъанавий меъморчилигига бағишланган «Лаҳзада муҳрланган ўзбек анъанаси» фотоальбоми ҳам  нашр этилган.

Эслатиб ўтамиз, Сугинами тумани Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини қабул қилади.

Мавзуга оид

Тошкентда "Шум бола - 2020" халқаро кино...

Тошкентдаги "Ҳумо Арена" спорт мажмуасида "Шум бола - 2020" болалар ва ўсмирлар VII кинофе...

Озарбайжонда ўтказилган Ўзбек миллий тао...

Мамлакатимизнинг Бокудаги элчихонаси томонидан Facebook ижтимоий тармоғида Ўзбек миллий та...

Ўмонда “Ўзбек тили дўстлари” клуби ташки...

Мамлакатимизнинг Ўмон Султонлигидаги элчихонасида Араб тажрибаси институти раҳбари Носир б...

Сўнгги янгиликлар